UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Бектемир Мелиқўзиев Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 07:01Достон Бозоров Саят Абдуали билан жанг қилишига ишора берди 0 18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0

07 окт 07:10
Янгиликлар

Футбол

Испания ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди

Испания терма жамоаси ЖЧ-2018нинг 11-иштирокчиси сифатида мундиал йўлланмасига эга чиқди.

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Европа минтақаси G гуруҳида етакчилик қилиб келган испанлар ўз майдонида Албанияни йирик ҳисобда таслим этиб, муддатидан олдин ЖЧ чиптасини қўлга киритишди. 

Биринчи бўлимнинг ўзида Родриго, Иско ва Тьяго Алкантара томонидан киритилган голлар “Қизил фурия”га йирик ғалабани тақдим этди.

Саралаш баҳслари якунига бир тур қолганда испанлар гуруҳда энг яқин таъқибчилари Италия термасидан беш очко илгарилаб, гуруҳ пешқадами сифатида Россияда ўтадилан мундиалда қатнашиш имконини қўлга киритишди.


ЖЧ-2018 - Европа.  G гуруҳи. 9- тур

Испания – Албания 3:0

Голлар: 1:0 – Родриго – 16, 2:0 – Иско – 23, 3:0 – Алькантара – 26

Италия – Македония 1:1

Голлар: 1:0 – Кьеллини – 40, 1:1 – Трайковски – 77

Лихтенштейн – Исроил 0:1

Гол: 0:1 – Тиби – 21

Турнир жадвали:

1. Испания — 25 очко;

2. Италия — 20;

3. Албания — 13;

4. Исроил — 12;

5. Македония — 8;

6. Лихтенштейн — 0.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг