UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Жонсон Умар Нурмагомедовнинг Ядонг билан жангидаги хатосини айтди 0 19:26Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўрга чиқди. Илк даврада ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 19:01Расман. Англия терма жамоаси аъзоси "Ал-Ҳилол"га ўтди 0 18:26Тайсон Фьюри Хргович билан жанг учун шартини айтди 0 17:45"Дана Уайт доғистонликларга ҳамма нарсага рухсат беради" - UFC жангчиси 0 17:13Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли ўртасидаги реванш санаси маълум қилинди 0 16:46Платини "Олтин тўп"ни Кварацхелияга бермоқчи 0 16:07"Ҳеч ким бу жангга рози бўлмайди" — Хукер Усман Нурмагомедовнинг UFCдаги эҳтимолий дебюти ҳақида гапирди 0 15:30Хргович: "Итаума рақибларим орасида энг яхшиси, аммо..." 0 14:59Янгиланган WTA рейтингида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгарди 0 14:33Платини Инфантинони танқид қилди ва уни ФИФАдан истеъфога чиқишга чақирди 0 14:08Тайсон Фьюри: "Агар гап сотиш учун чемпионлик камарлари берилганда, мен мутлақ жаҳон чемпиони бўлардим" 0 13:39Mangu 5 турнири учун яна бир қизиқарли жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:10Шон О’Мэлли Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига изоҳ берди 0 12:44Фабрицио Романо Карим Бенземанинг келажаги ҳақида инсайд эълон қилди 0

28 фев 23:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов: Менга имконият беринг, рингда ўзимни кўрсатаман. Катта жангларга тайёрман

29 февраль куни (Тошкентда 1 март эрталаб) АҚШнинг Техас штатида катта бокс оқшоми ташкил этилади.

Ушбу кеча доирасида ҳамюртимиз Исроил Мадримов венесуэлалик Чарли Наваррога қарши рингга кўтарилади. Мазкур баҳс WBA камари учун саралаш вазифасини ўтайди. 

Кечанинг марказий жанги Жесси Варгас ҳамда Майки Гарсия ўртасида ташкил этилади. 

Мазкур жанг олдидан Мадримов маҳаллий ОАВга интервью берди. 

"Мана шундай жанг андекартида қатнашаётганимдан хурсандман. Мақсадим рингда ўзимни кўрсатиш ва мухлисларга боксимдан завқланиш имкониятини бериш. Нокаут қайд этиш. 

Биринчи жангимда WBA Intercontinental камарини қўлга киритганман. Энди мен қийин жангларга ҳам тайёрман ва катта ғалабаларни истайман. 

Менга имконият беринг, мен рингда ўзимни кўрсатаман. Чемпион бўлишни истайман. Лара, Лозарио каби чемпионларга қарши жанг қилишга тайёрман. 

Ўзбекистонда мухлисларим жангимни кутишмоқда, кўп жойда мухлисларим пайдо бўлмоқда. Худо хоҳласа уларни уялтириб қўймайман", - деди Мадримов.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
28 фев 23:22:00
Абдулла
Омад ёр булсин. Фақат ғалаба кутамиз!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг