10 ноя 10:37
Янгиликлар
Бокс/ММА
Исроил Мадримовнинг проф рингдаги илк рақиби маълум бўлди
Хабар берганимиздек, кеча истеъдодли боксчимиз Исроил Мадримов Россиянинг "Мир Бокса" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган эди.
Андрей Рябинский бошқарувидаги ушбу компания 23 ёшли ҳамюртимизнинг профессионал боксдаги илк рақиби номини эълон қилди. Осиё чемпионининг 24 ноябрь куни АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳрида ўтказиладиган жангдаги рақиби Виктор Эрнандес (10-2, 6КО) бўлади.
Маълумот учун, мексикалик Виктор Эрнандес проф боксда 12та жанг ўтказиб, шуларнинг 10тасида ғалаба қозонган. Олтита жангда рақибларини нокаутга учратган. Икки бор ўзи мағлуб бўлган. Мадримов - Эрнандес жанги 10 раунддан иборат бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар