UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

13 янв 16:56
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

Истиқболли спорт маскани

Сир эмас, мамлакатимизда спортнинг ўйин турларига қизиқиш анча юқори.

Боиси, ёшлигида чангитиб тўп тепмаган ёки қош қорайгунча волейбол майдончасида ўйнаб, уйдаги юмушларини ҳам унутмаган юртдошимиз бўлмаса керак. Бироқ футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, чим устида хоккей турлари қанчалик севимли бўлмасин, бу турларидан юқори натижаларга эришиш осон эмас. 

Албатта, бунинг учун энг аввало, стадион ва спорт майдонларининг етарли эмаслиги, машғулот ва мусобақаларда қатнашишнинг номунтазамлиги жиддий муаммо бўлиб, спорт мактабларидаги моддий-техника базаси ва малакали мураббийлар масаласига кўп нарса боғлиқ.

Тошкент вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт  мактаби 2016 йилда ташкил топган бўлса-да, муассаса жойлашган бино ва мажмуалар 1961 йилда қурилгани унинг моддий-техник ҳолати, шароитлари собиқ Иттифоқ давридан “мерос” эканини, аҳволи мақтанарли эмаслигини англатиб турарди.

Дарҳақиқат, бино анча эскириб кетган, машғулот ўтказишга ҳам деярли шароит йўқ эди. Муассасага Даврон Халиков раҳбар бўлиб келгач, даставвал, машғулот ва мусобақалар учун мураббийлар ва спортчиларга зарур шароитлар яратишга эътибор қаратилди. Олиб борилган қурилиш ва таъмирлаш ишлари сабаб муассаса Юқори Чирчиқ туманиниинг энг гавжум ҳамда файзли масканига айланди.

Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган муассасада трибунанинг томидан тортиб, ўриндиқларигача, йўлаклардан тортиб, ёритиш чироқларигача таъмирланди. Спорт мактабига янги жиҳозлар олиб келинди. Раҳбарнинг саъй-ҳаракатлари билан тажрибали ва шижоатли мураббийлар жамоаси шакллантирилди, фидойи ва талабчан мутахассисларга эътибор ошди. 

Натижалар ҳам шунга яраша яхшилана борди. Бугун бу ерда 60 нафар мураббий (шундан 44 нафари олий маълумотли) футбол, волейбол, гандбол, баскетбол, стол тенниси, регби, чим устида хоккей, триатлон, теннис, енгил атлетика, пара волейбол, пара енгил атлетика, пара шахмат спорт турларидан терма жамоаларимизга муносиб ўринбосарлар тайёрлашга ўз ҳиссаларини қўшаётир.

1086 нафар спортчининг 365 нафари хотин-қизлар. 2022 йилда бу мактабда 12 та спорт туридан машғулотлар олиб борилар, 935 нафар йигит-қиз шуғулланувчилар сафида эди. Шундан Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида жами 170 та медал қўлга киритилди. 

2023 йилда спорт турлари сони 14 тага, 2024 йилда эса 15 тага етказилди. Табиийки, сон билан бирга сифатда ҳам ўсиш кузатилди. 2023 йилда мамлакат чемпионати ва кубоги баҳсларида 226 та, ўтган йили эса 273 та медал қўлга киритилгани эътиборли. Сўнгги бир йилда спорт мактабидан 43 нафар халқаро мусобақалар ғолиби етишиб чиққани бу ерда ишлар тўғри ўзанга туша бошлаганидан далолат.

Айни пайтда муассасада таҳсил олган ўқувчилар мамлакат терма жамоалари сафида ўз ўринларини мустаҳкамлаб боришмоққда. Жумладан, чим устида хоккей бўйича терма жамоанинг 25 нафар асосий таркиб аъзоси ҳамда 12 нафар захира спортчиси Тошкент вилояти ёшларини ташкил этади. Енгил етлаетикадан 7 нафар асосий ваяна шунча захира вакили турли термаларимиз сафида бугун халқаро мусобақаларда қатнашмоқда.

Спорт мактаби раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари эвазига ёш атлетларнинг халқаро миқёсида ўқув-машғулот йиғинлари ҳам ташкил қилинаётир. Жумладан, ўтган йили стол тенниси усталари Хитой давлатида ўтган халқаро ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этишди. 

Кичик теннис усталари Аружан Камалова, Алихон Камалов, Асел Еркебаева, Темур Нурмонов, Лочинбек Абдухалилов Қатарда ўтган ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида яхши қатнашди. Темур Нурмонов ва Алихон Камалов Жазоирда ўтган  халқаро турнида совриндор бўлишган эди. Шунингдек, Алихон Камалов Тунис давлатида ташкил этилган WTT YOUTH CONTENDER халқаро турнирининг ҳам совриндори саналади.

Чим устида хоккей туридан Зулхумор Ҳайдарова Наргиза Тўрабоева, енгил атетикачи Валерия Горбатова, волейболчилар Нигина Абдукаримова, Дурдона Ғоипова, шахмат устаси Муштарий Ҳасанова терма жамоаларимиз сафида Ватан шарафиини улуғлаш билан бирга хотин-қизлар ўртасида спортнинг оммалашувига ҳам катта улуш қўшишмоқда. 

Доноларимиз “Обод уйда пок одамлар яшайди”, деб бежиз айтишмаган. Спорт мактаби жамоаси ҳудудни ободонлаштириш, юртимизда давом этаётган “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этиш бўйича ҳам бошқа ташкилотларга намуна бўлишмоқда. Хусусан, яқинда бу ерда 200 тупга яқин мевали ва манзарали кўчат қадалди. 

Муассаса электрон кутубхонасининг спортчи ва мураббийлар учун фойдали бўлган спорт ҳамда тиббиётга оид энг замонавий адабиётлар билан бойитилгани эса машғулотларни чуқур назарий асослар ва методларга кўра олиб борилишига ҳисса қўшаётир.

Энг асосийси, Тошкент вилояти спортнинг ўйин турлари, енгил атлетика ва паралимпиянинг бир неча йўналишларида иқтидорли спортчилар, терма жамоаларнинг ўзагини ташкил этадиган маҳоратли чемпионлар етиштириб берадиган намунали ва истиқболли ҳудудга айланмоқда... 

Дарвоқе, спорт мактаби жамоаси жорий йилда натижалар, ютуқлар салмоғини ўтган йилгига нисбатан янада оширишга бел боғлашган. Бошланган 2025 йилда қўшимча спорт зал, мослаштирилган ётоқхона ва чим устида хоккей майдонлари қурилиши режалаштирилаётгани ушбу масканда ўғил-қизларни спортга жалб этиш орқали спортда иқтидорли ёшлар сони янада ортишига замин бўлиши айни ҳақиқат. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг