UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

07 ноя 15:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шилдс рекорд даражадаги шартнома имзолади, у 2026 йилда рингга қайтади

Теглар :  Кларесса Шилдс
Икки карра Олимпиада чемпиони, оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Кларесса Шилдс 2026 йил бошида рингга қайтишни режалаштирмоқда.

Америкалик боксчи кафолатланган 8 миллион доллар миқдоридаги шартнома имзолади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда. 

Келишув Wynn Records ва Salita Promotions промоутерлик компаниялари билан имзоланди. Келишувда жанглар сони аниқ кўрсатилмаган, бироқ 30 ёшли боксчи учун кросс-промоутерлик имкониятлари кўзда тутилган.

"Кларесса Шилдс икки карра Олимпиада чемпиони бўлган биринчи америкалик боксчи, премиум-каналдаги бокс шоусининг биринчи аёл бошловчиси ва бир нечта вазн тоифаларида мутлақ жаҳон чемпиони бўлди", - деди Salita Promotions президенти Дмитрий Салита.

Шилдс ноёб ютуққа эга - у уч хил вазн тоифасида бир вақтнинг ўзида тўртта асосий камарга эга бўлган тарихдаги ягона боксчи. Унинг фаолиятида 17 та ғалаба бор. Шилдс сўнгги жангини шу йил июль ойида Детройтда Лени Даниэлсни мағлуб этиб, оғир вазн тоифасидаги чемпионлик унвонларини ҳимоя қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг