UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

07 ноя 16:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонс: "Мен ноҳақ эдим - шахсан Дана Уайтдан узр сўрайман"

Оғир вазнда собиқ UFC чемпиони Жон Жонс шахсан промоушен президенти Дан Уайтдан узр сўрайди.

Америкалик аралаш яккакураш устаси британиялик Том Аспиналл билан жанг бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунлангани учун ўз айбини тан олди.

"Менинг ҳозирги асосий мақсадим - Оқ уй кардига кириш. Мен Дананинг совушига вақт бераман. У менинг ва болаларимнинг ҳаётини ўзгартирди ва мен ундан умрбод миннатдорман. Бизда Аспиналл билан жанг қилиш ҳақида оғзаки келишув бор эди, аммо бундан ҳеч нарса чиқмади. Гарчи ҳеч нарса қатъи тасдиқланмаган бўлса-да, мен ўз айбимни тан оламан - мен ноҳақ эдим. Ҳаммаси шундай бўлганидан афсусдаман.

Мен уни шахсан кўришни ва барчасини унутиш ва спорт учун катта пул ишлаб топиш ҳамда мухлисларни хурсанд қилиш учун кечирим сўрашни хоҳлардим. Мен унга ёқсам, унинг севимли жангчиларидан бири бўламан. Агар йўқ бўлса, мен унинг сочи тўкилишига сабабчиман", - деди Жонс.

Шу йилнинг июнь ойида Жон Жонс профессионал фаолиятини расман якунлади ва оғир вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини вакант қолдирди. Вақтинчалик камар эгаси Том Аспиналл эса дивизионнинг тўлақонли чемпиони деб эълон қилинди. Келаси йилнинг ёзида америкалик фаолиятини давом эттиришни ва 14 июнга режалаштирилган Оқ уйдаги турнирда Алекс Перейра билан жанг ўтказишни режалаштирмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг