07 ноя 18:33
Янгиликлар
Теннис
Фоминнинг Манамадаги "эртаги" якунланди
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Сергей Фомин Баҳрайннинг Манама шаҳрида ўтказилаётган ITF M15 турнирнинг яккалик баҳсларидаги иштирокини тўхтатди.
Ҳамюртимиз бироз аввал мусобақанинг чорак финалида Испания вакили Иван Мареро Курбельога қарши кортга чиқди. Учрашувда Курбельо 6/2, 6/2 ҳисобида зафар қучди ва кейинги босқичга йўл олди.
Таққослаш учун, Сергей Фомин ҳозирда ATP турнирида 460, Иван Мареро Курбельо эса 621-ўринни эгаллаб турибди. Айни дақиқаларда теннисчимиз турнирнинг жуфтлик баҳслари 1/2 финал учрашувида кортга чиққан.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар