UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01Расман. Шоҳжаҳон Эргашев Жукембаев эмас, Шаҳрам Ғиёсовнинг собиқ рақиби билан жанг қиладиган бўлди + ПОСТЕР 0 12:23Аргентина жаҳон чемпионатларида янги жамоавий рекорд ўрнатди 0 11:49Иван Поповда Ўзбекистон сафига ўтиш имконияти сақланиб қолди 0 11:21Ислам Махачевга яна бир спорт туридан Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси унвони берилди + ФОТО 0 10:55Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026`нинг ҳозиргача урилган энг яхши голини айтди 0 10:27Месси жаҳон чемпионатларида ҳеч кимга насиб этмаган иккита рекорд ўрнатди 0 09:58Ҳумоюн Султонов 1/4 финалда уч сетлик учрашув ўтказди 0 09:26Оскар де ла Хойя Турки Ал аш-Шайхни танқид қилди 0 08:54Жавоҳир Синдаров – Naroditsky Memorial Rapid 2026 ғолиби! 0 08:32ЖЧ-2026. Барча 1/8 финал жуфтликлари маълум! 0 18:29Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайхга мурожаат қилди 0 17:50Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 17:21"Буни ҳеч қачон унутмайман". Жон Жонс — Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳақида гапирди 0 16:41Лука Модрич фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:16"Макгрегор билан жангга рози бўлмаслик аҳмоқлик бўларди" - Холлоуэй 0

15 окт 13:43
Янгиликлар

Теннис

Истомин чемпионликни ҳимоя қила олмади, Кравчук янги чемпион!

Ҳозиргина пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида “Тошкент Челленжер” мусобақаси якунланди.

Соврин жамғармаси 125 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирнинг яккалик баҳсларидаги ҳал қилувчи финал учрашувида ҳамюртимиз Денис Истомин чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга уриниб кўрди.

Афсуски, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси бош мукофот учун баҳсда россиялик Константин Кравчукка 5:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу билан Денис “Тошкент Челленжер” турнирининг 3 карра ғолиби бўлиш имкониятидан фойдалана олмади.

Бунга қайсидир маънода биринчи сетда белидан олинган кичик жароҳат ҳам сабаб бўлди. Қолаверса, Истомин кеча бир йўла 3та учрашув ўтказган эди. 31 ёшли Кравчук дунё рейтингида 102, 30 ёшли Истомин эса 125-поғонадан жой олган. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг