UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0

09 сен 18:45
Янгиликлар

Футбол

"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит

"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Самюэль Умтити "Олтин тўп" ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Кеча France Football журнали йилнинг энг яхши футболчиси совринига 30 нафар номзод номини эълон қилди. Аввалроқ "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ушбу мукофотни ўзига берган бўларди, деб айтганди.

"У [Килиан Мбаппе] — ўзига ишонган инсон. Унга бу ҳақда гапирмаслиги керак эди, у фақат майдонда содир бўлаётган воқеаларга эътибор қаратиши лозим эди, дейиш мумкин. Ҳамма унинг кўп гол урганини, айрим пайтларда яхши ўйин кўрсатганини кўрди, аммо ундан: "Сенимча, "Олтин тўп"ни ким ютади?" деб сўралса, у ўз исмини айтади. Бу кимгадир ёқадими ёки йўқ. Мен, мисол учун, бунга қўшила олмайман. Ҳужумчилар "Олтин тўп"ни яхши кўришади, лекин бу мукофот айнан унга насиб этиши шарт эмаслиги мен учун аниқ.

Рўйхатга Киньонес ҳам киритилди, лекин у жаҳон чемпионатида нима қилди (Мексика терма жамоаси сафида тўртта гол урди)? Буни кўрганимда, ҳазил деб ўйладим. Жиддий айтяпман, ҳатто бу маросимни ҳам томоша қилмайман.

Ҳужумчилар учун "Олтин тўп"ни қўлга киритиш – бу ақл бовар қилмас ҳолат. Бу маросим ҳар қандай маъносини йўқотган, у жуда жамоавий спорт тури бўлган футболга катта зарар етказмоқда. Одамлар жамоавий мукофотлардан кўра "Олтин тўп"ни ютиб олиш ҳақида кўпроқ ўйлашмоқда.

Жамоаси билан Чемпионлар лигасини ютиб олишингиз мумкин, лекин фақат ўзингиз ҳақида ўйлайсиз. Биз яна статистика ҳақида гапира бошладик, бу эса етарли эмас. Футбол – бу фақатгина статистика эмас.

Месси ва Роналду давридан кейин мен ҳатто бу совриннинг топширилишини ҳам кўрмаяпман. Уларда ақл бовар қилмайдиган статистика бор эди ва агар улар йирик совринни қўлга киритишмаса ҳам, бу унчалик муҳим эмасди, чунки улар мавсумни ажойиб тарзда ўтказишарди. Энди эса бирор кўзга кўринган ўйинчини ажратиб кўрсатиш шарт эмас", – деди Умтити.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг