UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01ФИФА федерациялар шикоятидан сўнг ЖЧ-2026 мукофот жамғармасини оширадиган бўлди 0 18:39UFC чемпиони Карлос Ульберг тикланиш учун қанча вақт кераклигини айтди 0 18:17Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026. 35 давлат орасида 11 та медаль билан 1-ўринни эгалладик! 0 17:51Илия Топурия ММАдан кейинги режалари ҳақида гапирди 0 17:24Хави: "Ҳеч қачон ўзимни "Олтин тўп"дан маҳрум қилинган, деб ҳисобламаганман" 0 17:01"Доим шундай бўлган". Гэтжи Топурияга қарши жанг учун ваъда берди 0 16:39Тошкент самбо бўйича халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди + ФОТО 0 16:16Усик қандай ҳолатда Фьюри билан трилогиядан воз кечишини айтди 0 15:53АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячилар рейтинги тузилди 0 15:28"Фарқ шунда". Стерлинг нима учун ўзини Махачевдан яхшироқ деб ҳисоблашини тушунтирди 0 15:02Боксчиларимиз Беларусдаги халқаро турнирни 6 та олтин билан якунлашди 0 14:39Эдди Хирн АҚШ оғир вазни учун муҳим бўлган жанг қайси эканлигини айтди 0 14:17Нидерландия терма жамоасининг юлдузи жиддий жароҳат сабаб ЖЧни ўтказиб юборади 0 13:52Мураббий Богдан Гусковнинг Алекс Перейрадан устун жиҳатини айтди 0 13:28Оғир атлетикачиларимизнинг ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0

03 янв 16:48
Янгиликлар

Теннис

Истомин - Дональдсон. Превью

Тўртинчи декабрь куни Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Брисбендаги турнирда кортга чиқади.

31 декабрь куни старт олган ATP-250 турнирининг мукофот жамғармаси 468,910 АҚШ доллари ҳисобланади.

Ҳамюртимиз мусобақанинг илк даврасида босниялик Давид Жумхурга қарши кортга чиқиб, 6:7, 6:3, 6:2 ҳисобларида ғалаба қозонганди.

Эртага у мусобақанинг чорак финалига йл олиш учун америкалик Жаред Дональдсонга қарши ўйин ўтказади.

Ушбу тўқнашув олдидан ўйинчиларнинг кўрсаткичларини эътиборингизга тақдим этмоқчимиз.



Бунгача теннисчилар икки маротаба тўқнаш келганлар. Ушбу ўйинларнинг ҳар иккиси ҳам 2017 йилда бўлиб ўтган. Баҳсларда Истоминнинг қўли баланд келган.

Ҳамюртимиз май ойида Мадриддаги турнирнинг саралашида бўлиб ўтган биринчи ўйинда 7:6, 6:4 ҳисобларида, сентябрь ойида эса Чэндуда 2:6, 7:5, 7:6 ҳисобларида ғалаба қозонганди.

Ўзаро ўйинлар:

2017 йил: Истомин - Дональдсон 7:6, 6:4 (Мадрид)

2017 йил: Истомин Дональдсон 2:6, 7:5, 7:6 (Чэнду)


Истомин илк даврада Жумхурни 6:7, 6:3, 6:2 ҳисобларида мағлуб этгани ҳақида айтиб ўтдик. Дональдсон эса мезбон теннисчи Жордан Томпсондан 6:2, 6:4 ҳисобларида устун келган.



Бугунги кунда Истомин дунё рейтингида 63, Дональдсон эса 54-ўринни эгаллаб турибди. Баҳсда ғолиб бўлган теннисчи чорак финалда Харрисон/Ханфман тўқнашуви ғолибига қарши кортга чиқиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, Брисбендаги турнирнинг биринчи босқичида ғалаба қозонган теннисчи 20 рейтинг очкоси ва 8 010 АҚШ долларини қўлга киритади. Иккинчи давра ғолиби эса 45 очко ва 13 595 АҚШ долларини ўзига нақд қилиб олади.



Денис сўнгги расмий 10та ўйинидан 6тасида ғалаба қозонган. Дональдсон эса 10та ўйинидан 2тасидагина ғолиб бўла олган.

Ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 07:30дан сўнг бошланади.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
04 янв 10:10:18
SarvarPARKENTLIK 2706
Finalgacha raqiblar: de minaur, xanfmann, mmox, rayan harrison ! Shu 4 tadan 2 tasini yengsa Denis finalda !
+1   
04 янв 10:07:14
alimov_shukur
gyem set mach denis chorak finalda!!!
   
04 янв 10:20:04
alimov_shukur
istomin finalga chiqsa 52 orinlarni egallaydi
   
04 янв 10:12:06
SarvarPARKENTLIK 2706
Yanik xanfman 112 da. De minaur 209 da. Qolgan 2 si ham reytingda istomindan pastda. Foydalan denis !
   
04 янв 09:49:21
Husniddin Mirzaliyev
E qoyil lekin:)
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг