UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

21 фев 11:40
Янгиликлар

Теннис

Истомин иштирок этган турнирда чемпион аниқланди

АҚШнинг Делрэй-Бич шаҳрида теннис бўйича нуфузли ATP турнири якунланди.

Бош соврин британиялик Кэмерон Норрига насиб этди. Дунёнинг 13-ракеткаси бўлиб турган Норри ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингининг 20-поғонасидан жой олиб турган америкалик Рейлли Опелкага қарши кортга чиқди. 

Бир соату 51 дақиқа давом этган баҳсда Норри рақибини 7/6(1), 7/6(4) ҳисобида таслим этди. 26 ёшли Кэмерон 7 та, 24 яшар Опелка эса 25 та эйс зарбани амалга оширди. Теннисиларнинг ўзаро учрашувларида британиялик 3:1 ҳисобида олдинла боряпти. 

Delray Beach Open турниридаги муваффақиятли иштирок Норрига 250 рейтинг очкоси ҳамда 90,330 доллар мукофот пули келтирди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг