27 авг 07:30
Янгиликлар
Теннис
Истомин US Open турнирининг илк даврасида Надаль билан тўқнаш келади
Йилнинг тўртта нуфузли тенниси турниридан бири бўлган US Open, яъни АҚШ Очиқ чемпионатининг асосий тўр баҳсларига қуръа ташланди.
Эътиборлиси, қуръа мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин учун омадсиз келди. Ҳамюртимиз биринчи даврада испаниялик Рафаэль Надалга қарши кортга чиқади. Надаль турнирда тўртинчи рақам остида таснифланган.
Ушбу жуфтлик ғолиби иккинчи даврада италиялик Андреас Сеппи ҳамда франциялик Стефан Роберт учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби, дунёнинг биринчи ракеткаси сербиялик Новак Жокович чемпионлик ҳимоясини польшалик Ежи Яновичга қарши учрашув билан бошлайди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар