UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Волейбол. Ўзбекистон ЖЧда дебют қилиб, Туркия ишончли тарзда мағлуб этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:49Қардошлар баҳсида Ўзбекистон Туркияни ишончли ҳисобда мағлуб этди + ФОТО 0 18:42"Топурияни ютаман, камарни Оқ уйда ҳимоя қиламан ва ММАдан кетаман" 0 18:21Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс" 0 18:00Рамазон Темиров Маккада (ФОТО) 0 17:39UFC нима учун Арман Царукянга чемпионлик жангини бермайди? Гэтжи тушунтирди 0 17:18Илия Топурия UFC унга ким билан жанг ташкил қилиб бермоқчи эканини айтди 0 17:09Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган волейбол бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:57Расман: "Милан"га клуб тарихидаги биринчи эквадорлик ўтди 0 16:36Мэнни Пакьяо илк бор киритилган ESPN рейтингида Шаҳрам Ғиёсов нечанчи ўринни эгаллаб турибди? 0 16:15Пара атлетларимиз яқин бир ой ичида иккита Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 15:54Мужибилло Турсуновнинг WBC Гран-присидаги кейинги рақиби маълум 0 15:33Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда? 0 15:12Хабибнинг Eagle FC ММА Лигаси турнир ташкил этади + ПОСТЕР 0 14:51Бугун қайси спорт турларида Универсиада медаллари учун баҳс олиб борамиз? 0

17 янв 16:51
Янгиликлар

Теннис

Истомин vs Жокович. Олдинда олтинчи тўқнашув

"Australian Open" мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтган ҳамюртимиз энди жаҳоннинг иккинчи рақамли ракеткасига қарши баҳс олиб боради.

Денис Истомин бугун хорватиялик Иван Додигни 4 сетда (6:1, 6:4, 3:6, 7:5) мағлуб этишга эришди. Энди ҳамюртимиз сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқади.

Новак Жокович "Australian Open" мусобақасида олти марта (2008, 2011, 2012, 2013, 2015 ва 2016 йиллар) чемпион бўлган. Яъни Истомин эртага мусобақанинг амалдаги чемпионига қарши ўйин ўтказади.

Сербиялик теннисчи "Катта дублға" туркумига кирувчи барча мусобақаларда ғолиб чиқа олган. Жокович уч марта "Уимблдон", икки бор "US Open" ва бир марта "Ролан Гаррос"да зафар қучган.



Фаолияти давомида Новак яккалик баҳсларида жами 67та мусобақада чемпионликни нишонлаган. 29 марта финалларда мағлуб бўлган.

Истомин ҳамда Жокович бугунга қадар 5 марта тўқнаш келишган. Уларнинг барчасида сербиялик теннисчи ғолиб чиққан. Денис Истомин бу рақибга қарши баҳсларда фақат битта сетда ғалабага эришганини кўриш мумкин.

Жокович - Истомин тўқнашувлари:
2010 йил - "Australian Open" (6:1, 6:1, 6:2)
2011 йил - "Майями Мастерс" (6:0, 6:1)
2013 йил - "Канада Мастерс" (2:6, 6:4, 6:4)
2014 йил - "Australian Open" (6:3, 6:3, 7:5)
2014 йил - "Dubai" (6:3, 6:3)

Маълумот учун, Истомин айни пайтда ATP рейтингида 117-поғонада бормоқда. Унинг эртанги рақиби эса 2-ўринда қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 янв 19:34:15
Husniddin Mirzaliyev
Birinchidan Djokovich bilan o'yin ertadan keyin. Ikkinchidan Istomin 117 o'rinda...(katta dubulg'a musobaqalari 5 setlik bo'lganligi uchun o'yinlar orasida bir kun dam beriladi!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг