UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0

13 июл 18:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Италия терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун ўз либосларини тақдим этди + ФОТО

Теглар :  ИталияПариж-2024
Италия терма жамоаси 2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари "Armani" бренди остида ишлаб чиқарилган либосида ҳаракат қилади.

"Armani" Италия терма жамоаси билан Лондон-2012 Олимпия ўйинларидан буён ҳамкорлик қилиб келади.

Форма тақдимотида волейбол бўйича Рио-2016 кумуш медали совриндори Симон Жанелли ва бадиий гимнастика бўйича Токио-2020 бронза медали совриндори Алессиа Маурелли иштирок этди.

Поло кўйлаклари ва футболкаларида Италия миллий мадҳиясининг бошланиши тасвирланган ва пиджаклар ичида биринчи куплети босилган.

"Италия миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорлигим 2012 йилда бошланган ва мамнуният билан давом этмоқда.

Ҳар доим спорт кийимлари учун янги ечимларни излашдан илҳомланаман. Улар услубнинг нафислиги ва амалийлигини уйғунлаштириши керак.

Париж-2024 да Италия терма жамоасини ажралиб туриши ва спортчиларимизга кучли миллий ўзига хослик туйғусини етказиш учун ишлаб чиқилган функционал, аммо нафис либослар яратдим", - дейди Жоржио Армани.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг