07 июн 13:41
Янгиликлар
Дзюдо
Жаҳон чемпионати. Нуриллаев ғалаба билан бошлади
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилаётган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари старт олди.
Ҳозиргина -66 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Сардор Нуриллаев илк давра учрашувида албаниялик Индрит Кулхажни қўшимча бўлимдаги вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди. Самарқандлик дзюдочимизнинг иккинчи босқичдаги рақиби озарбайжонлик Орхан Сафаров бўлади. У биринчи даврада ирландиялик Натан Бёрнсни иппос баҳоси билан таслим этди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар