UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

01 янв 16:44
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари бугун юртимизга қайтади

Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг рапид йўналиши бўйича ҳамюртимиз 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов сайёрамизнинг энг кучли шахматчиси эканлигини исботлади.

Рапид йўналишидан сўнг, 180 нафар шахматчилар икки кун давомида блиц йўналишида ўзаро мусобақалашди. Ўтказилган баҳслар якунига кўра, Жавоҳир Синдаров ҳамюртларимиз ичида энг яхши натижани қайд этди.

Шахматчимиз 21 имкониятдан 13,5 очко жамғарган ҳолда 8-ўринни эгаллади. Шунингдек, Шамсиддин Вохидов 12,5 очко билан 40, Нодирбек Абдусатторов эса 12 очко билан 43-ўринни банд этди. Жаҳонгир Вохидов эса 11 очко билан 80-ўриндан жой олди.

1 январдан 2 январга ўтар кечаси жаҳон чемпинлигини қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов ва бошқа шахматчиларимиз жой олган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади.

Ҳамюртларимиз бир қатор спортимиз мутасаддилари, кенг жамоатчилик ва мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан кутиб олинади.

Эслатиб ўтамиз, шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва мазкур спорт турининг рапид йўналишида жаҳоннинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди ҳамда Президентимиз кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг