UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0

06 ноя 18:32
Янгиликлар

Кураш

Жаҳон чемпионатидан қайтган полвонларимиз тантанали кутиб олинди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Аввал хабар берганимиздек, Россия федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича катталар ўртасида 17-Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган эди.

Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган полвонларимиз 1 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритиб, қирқдан ортиқ  давлатдан иштирок этган спортчилар орасида умумжамоа ҳисобида кучли бешликдан ўрин эгаллашди. 

Терма жамоамиз делегацияси Қозон шаҳридан қайтиб келди. Полвонларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кенг жамоатчилик томонидан тантанали тарзда  кутиб олинди. Биз эса фурсатдан фойдаланиб, жаҳон чемпионатида медалларга эга бўлган спортчиларнинг таассуротлари билан қизиқдик.  

Бегойим РАҲИМБОЕВА, жаҳон чемпионатининг 76 кг. вазн тоифасида кумуш медаль соҳибаси (Хоразм): 

- Рақибларимиз ҳам белбоғли курашни яхши ўзлаштиргани боис ушбу жаҳон чемпионатида кучли учликдан жой олиш осон кечмади. Мақсадим олтин медални қўлга киритиш эди. Финал босқичида рақибим кучли эканига шубҳа қилмагандим. Охирги дақиқаларда омад мендан юз ўгирди шекилли, имкониятни бой бериб қўйдим. Бироқ, бундан афсусланганим йўқ. Шундай нуфузли мусобақанинг финалида кураш тушганимдан хурсандман. Кейинги халқаро мусобақаларда албатта биринчи бўлиш учун машғулотларга жиддий киришаман. Аввало, бизга шундай кенг имкониятлар яратилаётгани учун терма жамоамиз номидан, жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган энг яқин дугонам Уллижон Давлатова номидан Президентимизга раҳматлар айтамиз. Қолаверса, ота-онамга, ёшлигимиздан белбоғли курашга ошно этган, ушбу спорт турини вилоятда кенг тарғиб қилиб келаётган жонкуяр устозим Бекберган Болтаевга, Ўзбекситон белбоғли кураш федерацияси раиси, халқаро белбоғли кураш федерацияси (борба на поясах, IBWA) вице-президенти Равшан Дастировларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Муниса АЛИШЕРОВА, жаҳон чемпионатининг 52 кг. вазн тоифасида бронза медали соҳибаси (Қашқадарё): 

- Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этишим ва учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалига эга бўлганимдан афсусда эмасман, аксинча хурсандман. Белбоғли кураш вилоятимизда оммалашиб бораётгани боис, секин аста халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорларимиз кўпаймоқда. Мен ҳам мамлакатимизга, вилоятмизга медаль олиб келганимдан мамнунам. Албатта, Қашқадарё вилоятига белбоғли курашни ривожлантиришда ташаббус кўрсатган  вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси, Чироқчи туман 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори, белбоғли кураш бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Фарҳод ака Жумановга, Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясига ўз миннатдорчилигмни изҳор этаман. Қолаверса, шу спорт турини мукаммал даражада ўргатиб келаётган мураббийим Баҳриддин Ярматовга, Чироқчи туман 1-сонли БЎСМнинг фидойи мураббийларига ташаккурлар дейман. Мақсадим - бронза медалини олтинга айлантириш ва бунинг учун янаям машғулотларга зўр берамиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг