13 апр 12:25
Янгиликлар
Жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси учинчи бор фаолиятини якунлаганини эълон қилди
"Мен бошқа расмий турнирларда қатнашмасликка қарор қилдим. Энди янги саргузаштларни интиқлик билан кутяпман", - деб ёзди Клейстерс ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, теннисчи 2007 йилда илк бор фаолиятини якунлаганини маълум қилганди, аммо 2009 йилда у яна катта спортга қайтди. Ким 2012 йилда ҳам спортни тарк этди ва 2020 йилда Турга қайтди. Ўшандан бери у бешта турнирда қатнашиб, бирорта ҳам ғалабага эришмади.
Маълумот учун, Ким Клейстерс 1983 йилда Белгияда дунёга келган. Теннисчи 20 ёшу 2 ойлик 3 кунлигида фаолиятида ҳали "Катта Дубулға" турнирини ютмасдан дунёнинг 1-рақамли теннисчисига айланган. Бу борада у жаҳоннинг энг ёш биринчи ракетка маликалари орасида 6-ўринда турибди. Фаолияти давомида бельгиялик спортчи 4 маротаба "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларда ғалаба қозонган. Унга "Улкан Тож"даги илк унвон 28 ёшида насиб этган. У Australian Open'да бир бор, US Open'да уч марта чемпион деган номга сазовор бўлган.
Фикрлар