UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0 16:21Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция 0 15:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда қайтди (32 та сурат) 0 15:19"Барселона" Жерар Мартин бўйича қарор қабул қилди 0 14:48Дэвид Бенавидес: "Биринчи оғир вазнда битта йиртқич бор ва у — мен!" 0 14:17Фрэнсис Нганну Дана Уайтга мағлубиятни тан олишни таклиф қилди 0 13:46Шавкат Раҳмоновнинг жамоаси унинг октагонга қайтишининг янги муддатини маълум қилди 0 13:15Sofascore. Беҳруз Каримов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 12:43Кураш бўйича I Жаҳон ҳарбий Челленжининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0

30 май 16:39
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт университетининг 65 йиллигига бағишланган катта танлов бошланмоқда

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил этилганлигининг 65 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 65 ёшда” номли мегатанлов эълон қилади.

Танловнинг асосий мақсади Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети тарихи, жисмоний тарбия ва спорт, илму маърифат ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги ютуқларни кенг ёритиш,  университетда кўп йиллар фаолият кўрсатган, ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган фидоий устозлар, спортчилар, спортчи-талабалар тўғрисида жамоатчиликни кенг таништиришдан иборат. 


ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯЛАРИ

· Энг яхши журналистик материал;

· Энг яхши мақола.


ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТИ

· Танлов иштирокчилари миллий ва ҳудудий босма оммавий ахборот воситалари, интернет оммавий ахборот воситалари, ахборот агентликлари, радио ва телекомпаниялар журналистлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари бўлиши мумкин.

· Танлов учун тақдим этилган материаллар 2020 йилнинг 1 июнидан
 31 августи оралиғида босма оммавий ахборот воситаларида, ахборот агентликларининг маълумотлар тасмасида, ОАВлари, вазирликлар, олий таълим муассасаларининг интернет сайтларида теле- ёки радио эшиттиришларда жойлаштирилган бўлиши лозим.

· Танловга фақат муаллифларнинг оригинал нашрлари, теле ва радио материаллари тақдим этилиши мумкин.

· Ўзбек, рус, инглиз тилларидаги материаллар қабул қилинади. 

· Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари томонидан ўтказилган воқеа ва тадбирлар тўғрисидаги репортажлар ёки ахборот материаллари қабул қилинмайди.

Танлов материалларида #O`zDJTSU2020 ва #O`zDJTSU_65_YOSHDA хештегларини кўрсатиш лозим.

СОВҒАЛАР:

3-ўрин ғолибига ‒ планшет;

2-ўрин ғолибига ‒ ноутбук;

1-ўрин ғолибига ‒ спорт тренажори.


Танловда иштирок этиш учун аризалар 2020 йил 15 сентябргача қуйидаги е-mail манзили орқали қабул  қилинади: uzdjtsu65yoshda@uzdjtsu.uz (хат мавзусида “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети    65 ёшда” номли мегатанловга деб кўрсатилиши лозим).

Танлов натижаларини эълон қилиш ҳамда ғолибларни тақдирлаш жорий йил якунида танлов ҳайъати аъзолари, иштирокчилар, ижодий жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинган ҳолда амалга оширилади. 

Батафсил: http://www.uzdjtsu.uz/https://t.me/uzdjtsu_official 

Қўшимча саволлар юзасидан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: +998 99 804-94-47, +998 90 903-72-04 


ЎзДЖТСУ матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг