UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Формула-1. Жорж Расселл — Австрия Гран-приси ғолиби 0 19:05Нурсултон Рўзибоев оладиган гонорар АҚШдаги ҳаражатлар учун етадими? 0 18:42"Реал" янги харидлар учун ёзда етти нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин 0 18:14Эдди Хирн Александр Усикнинг сўнгги рақибини эълон қилди 0 17:49Царукян мураббийи энг эҳтимолий рақибни айтди 0 17:23Нурсултон Рўзибоев учун қайси вазнда жанг қилиш қулай? Спортчи жавоб берди 0 17:15Зокиров, Холматов, Халмаханов ва бошқа юлдуз спортчиларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланишди 0 16:59Ўзбекистон МТЖ қачон Тошкентга қайтади? 0 16:36Қозоғистонда шахматга эътибор пастлигидан нолиган Бибисара мамлакат президентидан мукофот олди 0 15:54ATP рейтинги. Султонов 29, Белозерцев 20 поғонага юқорилади 0 15:23"Унинг башарасига жон деб урган бўлардим" - Гэтжи Макгрегор билан жанг қилишга тайёрлигини айтди 0 14:57Шомуродов? ФИФА ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голига номзодларни эълон қилди 0 14:23Соболенко "Уимблдон"да ўз дизайнидаги тақинчоқларда ўйнайди + ФОТО 0 13:51Асу Алмабаев UFC’да ноёб ютуққа эришди 0 13:18Усикнинг жамоасида камарларни эгасиз қолдириш қарорини изоҳлади 0

10 мар 12:40
Янгиликлар

Теннис

Жокович Индиан-Уэллс ва Майами "Мастерслар"ида иштирок этмайди. Буни Новакнинг ўзи тасдиқлади

Теглар :  Жокович
Жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Новак Жокович Индиан-Уэллс ва Майамидаги "Мастерс" мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

"АҚШга кириш қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Индиан-Уэллс ва Майами турнирларида иштирок этишим даргумонлигини билардим. Аммо, халқаро коронавирус чекловлари доимий равишда кўриб чиқилади, шунинг учун мен мумкин бўлган ўзгаришларни кутдим.

Бугун АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази қоидалар ўзгармаслигини тасдиқлади. Бу АҚШга кира олмаслигимни англатади. Мухлисларим мени яна кортда кўришни хоҳлашларини биламан ва тез орада Турга қайтишга умид қиламан. Американинг нуфузли турнирларида иштирок этаётган барчага омад ёр бўлсин”, — деб ёзди Жокович Instagram'даги саҳифасида.

Энди BNP Paribas Open турнирида Жоковичнинг ўрнини болгариялик Григор Димитров эгаллайди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг