14 янв 09:59
Янгиликлар
Теннис
Жоковични Австралиядан чиқариб юбориш бўйича сўров ўтказилди
Дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жоковичнинг Австралиядаги маш-машалари сўнгги бир ҳафтанинг спортдаги энг кўп тилга олинган мавзуларидан бири бўлди.
NewsCorp медиахолдинг компанияси Австралия аҳолиси ўртасида ўзига хос сўров ўтказди. Сўровномада қатнашганларнинг 83 фоизи Жоковични Австралиядан депортация қилиш, яъни четлатиш кераклигини айтган. Қолган 17 фоизи эса унинг Австралия Очиқ чемпионатида иштирок этиши лозимлигини маълум қилган.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар