UZ

Сўнгги янгиликлар

15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0

27 окт 16:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Фьюри: "Уни атрофидагилар Усикни енгиш учун етарли билимга эга эмас. Тайсон аҳмоқларни тинглаяпти"

Теглар :  Тайсон Фьюри
Тайсон Фьюрининг отаси Жон Фьюри Усикка қарши жангларга тайёргарлик жараёнини қаттиқ танқид қилди.

"Мен унинг рингга қайтишини хоҳламайман. У етарлича иш қилди. Ўғлимни бугунги Жо Паркердек аҳволда кўришни истамайман. Вақт уни қувиб етиб олди. У Уайлдернинг масаласини ҳал қилди, аммо бу жанглар ундаги бор нарсаларни олиб қўйди. 

Усик Тайсон билан жангни энг қулай пайтда ўтказди, аммо шунга қарамай, уни енголмади. Тайсоннинг мияси чайқалганди. У шундай аҳволда бўлса ҳам қайтиб келди ва икки марта ҳам Усикка қарши жанг натижалари бўйича баҳс-мунозаралар бўлди. Агар у яна жанг қилишни хоҳласа — бу унинг иши.

Унинг атрофидаги одамларда Усикдек жаҳон даражасидаги жангчини енгиш учун на ақл, на билим бор. Усик зўр формада, машғулотларда бутун кучини беради, унинг жамоаси ҳам жуда кучли. Қаранг, менинг ўғлимдан супероғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвонини қандай олиб қўйишди. Мен телевизорга олмаларни отдим. Агар ўша ерда бўлганимда, уларнинг юзига отган бўлардим. Жанг пайтида у мендек семириб кетганди, чемпионлик учун яхши таниш рақибга қарши жанг қиларди.

Тайсон аҳмоқларни тинглаяпти. У, албатта, дунёдаги энг яхши супероғир вазн жангчиси, лекин нотўғри одамларни эшитаяпти. У менинг гапларимга қулоқ солиши керак, лекин бундай қилмаяпти", — деди Жон Фьюри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг