26 ноя 12:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жошуа Уайлдер - Фьюри жангида кимга мухлислик қилишини айтди
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа (21-0, 20 КО) 1 декабрь кунги жангда кимга мухлислик қилиши айтди.
Хабарингиз бор, декабрнинг илк кунида WBC йўналиши чемпиони америкалик Деонтей Уайлдер собиқ жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюрига қарши рингга кўтарилади.
“Менга қолса Уайлдер ғалаба қозонсин. Шундагина у билан жанг ўтказиш имкониятим ошади. Ва бу жанг 2019 йилда ўтказилишини жуда ҳам хоҳлайман. Иккимизнинг жангимизни кўришни жуда ҳам кўпчилик орзиқиб кутяпти.
Промоутерим айтганидек, иккита жанг ўтказилиши керак, бири -АҚШда, иккинчиси - Лондонда! Биринчи жангнинг “Уэмбли” стадионида ўтказилиш тарафдориман”, - деди Жошуа Daily Express нашрига берган интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар