21 июл 09:37
Янгиликлар
Бокс/ММА
Канелога қарши трилогиядан сўнг Головкин қисқа вақт ичида WBO камарини ҳимоя қилиши керак. Рақиб номи маълум
Ўрта вазн тоифасида WBO ва IBF чемпиони Геннадий Головкин сентябрь ойида Сауль Альваресга қарши трилогиядан кейин 120 кун ичида кубалик Эрисланди Ларага (29-3-3, 17 КО) қарши жангда чемпионлик камарини ҳимоя қилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг кузида Сауль Альварес Геннадий Головкиндан тўртта камарини ҳимоя қилиши лозим.
Альварес - Головкин жанги 18 сентябрь куни Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтади. Улар ўртасидаги биринчи жанг дуранг билан якунланган эди, иккинчи жангда эса Альварес ҳакамлар қарор билан ғалаба қозонган.
Маълумот учун, кубалик боксчи Эрисланди Лара сўнгги жангида Гэри OʻСалливанни мағлуб қилган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар