15 дек 07:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Канелонинг мураббийи Кроуфордга қарши реванш жанги қачон бўлишини айтди
Мексикалик боксчи Сауль Альвареснинг мураббийи Эдди Рейносо шогирдининг Теренс Кроуфордга қарши реванш ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.
"Ҳозир Сауль дам олмоқда. Унинг чап тирсаги операция қилинди, ҳаммаси яхши ўтди ва у аллақачон машғулотларни бошлади, жисмоний тайёргарлик устида ишлаяпти. Келаси йил нима бўлишини кўрамиз, шундан кейин хотиржам бўламиз.
У Кроуфорд билан реванш истайди. Сентябрда буни амалга ошириш мумкинми-йўқми — кўрамиз, аммо мақсад аниқ: қасос олиш ва ҳисобни тенглаштириш", — деди Рейносо.
Ҳавола :
Манба : Azteca
Фикрлар