06 апр 13:11
Янгиликлар
Дзюдо

Кемран Нуриллаев Шарофиддин Лутфуллаевни мағлуб этди
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионати давом этмоқда.
-60 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочиларимиз Кемран Нуриллаев ва Шарофиддин Лутфуллаев бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида ўзаро тўқнаш келишди.
Учрашув тақдирини вазари баҳоси ҳал қилди. Кемран тажрибали жамоадоши, жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби ҳисобланган Шарофиддин Лутфуллаевни мағлуб этишни уддалади. Энди Кемран кечки дастурда Осиё чемпионатининг бронза медали учун татамига чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар