22 янв 11:55
Янгиликлар
Теннис
Кизда қаторасига 10-ғалаба ва у Australian Open 1/2 финалида
Америкалик теннисчи Мэдисон Киз "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг ярим финал иштирокчисига айланди.
Дунёнинг 14-ракеткаси бўлиб турган Киз 1/4 финалда WTA рейтингида 27-поғонада бораётган украиналик Элина Свитолинани уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 3/6, 6/3, 6/4. Мэдисон теннисчиларнинг ўзаро учрашуви ҳисобида ҳам олдинда бормоқда - 4:2.
Бир соату 52 дақиқа давом этган баҳсда Киз 6, Свитолина 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Америкалик теннисчи фаолиятида учинчи бор Australian Open турнирининг ушбу босқичига етиб келди. У кетма-кет 10 та учрашувда ғалабага эришди. Австралия Очиқ чемпионатидан олдин у Аделаидадаги турнирда чемпион бўлганди. Энди у финал чиптаси учун дунёнинг иккинчи ракеткаси польшалик Ига Свёнтекка қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар