20 сен 16:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кличко Гарвард университетида талабаларга дарс беради
Владимир Кличко дунёнинг кўзга кўринган университетларидан бири ҳисобланган - Гарварддан тушган таклифни қабул қилди.
Украина бокси афсонаси университет талабаларига лекция, яъни маъруза ўқийди. Бу ҳақда унинг акаси Витлалий Кличко хабар берди.
“Владимир 3-4 йилдан бери Швейцариянинг Санкт-Галлен университети талабаларига лекция ўқиб келади. Яқинда унга Гарварддан худди шундай таклиф тушди. Энди у Challenge Management маърузалари билан Гарвард талабаларини хушнуд этади”, - деди Виталий Кличко.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар