UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

01 ноя 08:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ковалёв - Альварес жанги чипталари UFC 244 турнири чипталаридан 1,5 баробар қимматга сотилди

Келаётган шанба оқшоми (Тошкентда якшанба тонги) аралаш қоидалар бўйича UFC 244 турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг марказий жанги Хорхе Масвидаль ҳамда Нэйт Диас ўртасида ўтказилади. UFC 244 шоуси бу йил ҳисобидан ўтказилган турнирларнинг эркин савдога чиқарилган чипталари нархи бўйича иккинчи натижани қайд этди. 

Масвидаль - Диас жангини томоша қилиш учун энг арзон чиптанинг нархи 266, ўртача баҳоси эса 439 доллар этиб белгиланганди. UFC 239 турнири чипталарининг ўртача нархи эса 547 доллар бўлган эди. UFC 239 турнирида иккита - Жон Жонс ҳамда Аманда Нуньес иштирокидаги чемпионлик жанглари ўтказилганди. Ўша турнир доирасидаги жангда Масвидал Бен Аскренни 5-сониядаёқ нокаутга учратиб, UFC рекордини янгилаган эди.

Таққослаш учун, 2 ноябрь оқшомида АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Оқшомнинг марказий жангида Сергей Ковалёв ва Сауль Альварес ўзаро тўқнаш келишади. Ушбу бокс кечасига кириш учун 293 доллар тўлаш кифоя қилади, яъни энг арзон чиптанинг баҳоси шундай. Чипталарнинг ўртача нархи эса $688! Бу UFC 244 турнирининг ўртача нархидан бир яримга кўмак демакдир.

Маълумот учун, UFC президенти Дана Уайт UFC 244 турнирининг марказий жанги ғолибига махсус - BMF чемпионлик камари тайёрлаб қўйилганини айтганди. Ушбу камарни Масвидал - Диас жанги ғолибига Голливуд актёри Дуэйн "Скала" Жонсон топширади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг