UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Жавоҳир Синдаров: "Энди бемалол Counter-Strike ўйнасам бўлади" 0 20:55Эшитдик-да! Самвел Бабаян истеъфога чиқди 0 20:12"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Накамура билан дуранг ўйнади 0 19:58Таэквондо. Тошкентдаги Жаҳон чемпионатида илк медални қўлга киритдик 0 18:03Илия Топурия: "Пимблетт Гетжига ютқазганига ҳайрон бўлдим. У билан жангга тайёрланаётгандим" 0 17:00Рекордчи Жим Миллер UFC’даги 47-жангини ўтказади 0 16:39АПЛ клуби Нойерни нишонга олди 0 16:18Энтони Жошуа Фьюри билан эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди 0 15:57Мераб Двалишвили йил охиригача иккита жанг ўтказади 0 15:36Тайсон Фьюри 2023 йилдан кейинги илк ғалабасини қўлга киритди 0 15:15Аёл мутахассис Бундеслига клубига бош мураббий бўлди 0 14:54Оқ уйдаги UFC турнири кардига Дональд Трамп ташаббуси билан яна бир жанг қўшилди 0 14:33Султонов рейтингда ўзидан 224 поғона юқоридаги рақибни таслим этди 0 14:12Жалоловда кумуш, Поёновда бронза, Жамалов эса медалсиз қолди 0 13:51Артета "Борнмут"дан қабул қилинган мағлубиятдан кейин "Арсенал" мухлисларига мурожаат қилди 0

24 мар 10:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кубрат Пулев руминиялик боксчини нокаутга учратди

Теглар :  ПулевДинуЖошуа
Болгариялик супероғир вазн тоифасидаги боксчи, Жошуага тегишли IBF чемпионлик камарига расмий даъвогар Кубрат Пулев навбатдаги ғалабасига эришди.

Пулев АҚШнинг Калифорния штатида ўтган бокс оқшомида руминиялик Богдан Динуга қарши рингга кўтарилди. Бу Кубрат учун Top Rank промоутерлик компанияси билан ҳамкорликдаги илк жанг эди. 

Болгариялик боксчи еттинчи раундда рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Жангнинг дастлабки учта раунди тенг кечди. Хатто Пулевнинг қоши ҳам яхшигина ёрилди. 

Шунга қарамай, тажрибали Кубрат жангни еттинчи раундда ўз фойдасига ҳал қилган ҳолда якунлай олди. Жанг еттинчи раундда тўхтатилган бир пайтда болгариялик боксчи 58-56, 57-57, 57-57 ҳисобидаги кичик устунлик билан ғалаба қозонаётган эди. 

Маълумот учун, Кубрат Пулев бугунги ғалабаси эвазига Жошуага тегишли IBF титулидан ташқари WBA ва WBO камарлари учун ҳам расмий даъвогарга айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг