UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0

25 апр 20:06
Янгиликлар

Кураш

Кураш фахрийларига эҳтиром кўрсатилди

Теглар :  Кураш
Миллий спортимиз курашнинг халқаро майдонга чиқиши ва унинг замонавий қонун-қоидалари яратилишида бундан 30 йиллар муқаддам навқирон спортчилар бўлиб давра айланган, бугунда фахрийлик гаштини сураётган нуроний полвонларнинг хизматлари беқиёс.

Бу ҳақда пойтахтимиздаги “Citi Palase” меҳмонхонасида Ўзбекистон кураш фахрийлари кенгашининг биринчи таъсис конференцияси ва унинг доирасида ўтган “Уч авлод учрашуви”да мамлакат кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, замонавий кураш қонун-қоидалари муаллифи Комил Юсупов таъкидлади.

Ҳақиқатан шундай. Ота-боболаримиздан мерос курашнинг спорт тури сифатида қад ростлашида, не-не даврлар силсиласидан омон ўтиб, бугунги кунларга етиб келишида халқ ўртасида катта обрўга эга бўлган фахрий полвонларнинг меҳнатлари эътиборга муносиб.

Конференция давомида шу ҳақда сўз борди. Нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашда самарали фойдаланиш бугунги куннинг муҳим омилларидан бири эканлиги эътироф этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлардан фахрий курашчилар, отахон полвон боболар, мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этган конференцияда 13 кишидан иборат Ўзбекистон кураш фахрийлари кенгаши тузилди, унинг аъзолари сайланди.

Қизғин мулоқот тарзда ўтган суҳбат давомида миллий спортимизнинг тирик афсонаси бўлган отахонлар, фахрий полвонлар ўз давридаги курашлар, полвонлар, халқ ўйини бўлган курашнинг замонавий спорт тури бўлиши, қонун-қоидалари яратилиши, халқаро спорт мақомига кўтарилиши ҳақида сўзлаб беришди. 

Курашнинг жаҳон спортига айланиши, бу йўлда амалга оширилган ишларнинг тарихий аҳамият касб этишини билдириб, давлатимизнинг халқаро спорт оламидаги эътибори, юртимизда оммавий спортни ривожлантириш борасидаги ишлар кўламига юқори баҳо беришди.

Тадбир якунида Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан фахрий полвонлар махсус сертификат ва гувоҳномалар билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг