UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0

12 апр 16:16
Янгиликлар

Бошқалар

Кураш. Халқаро турнирга тайёргарлик авжида

Теглар :  Кураш
Миллий қадриятларимизни тиклаш, асраб-авайлаш, ривожлантириш ва бутун дунёга кенг намойиш этишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Бу жиҳатлар ўзбек кураши турли қитъалар ва мамлакатларда кенг тарқалиб бораётганида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Кураш ҳалол спорт тури сифатида тан олинди.Мустақиллик йилларида кўп асрлик тарихга эга миллий курашимиз бўйича чемпионатлар, халқаро турнирлар ўтказиладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Шаҳрисабзда Амир Темур, Термиз шаҳрида Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишлаб халқаро турнирлар ташкил этилди, улар анъанавий тус олди.

Апрель ойининг охирги ўн кунлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Амир Темур хотирасига бағишлаб халқаро мусобақани юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича 2018 йил 3 апрель куни имзоланган ҳукумат фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан ишчи гуруҳ мажлиси бўлиб ўтди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов раислигида тегишли вазирлик ва маҳкамалар мутасаддилари ташкилий масалалар бўйича чора-тадбирларни қачон ва қандай амалга ошириш борасида келишиб олишди.

Меҳмонларни пойтахтимизда кутиб олишдан тортиб Шаҳрисабздаги тадбирлар ва мусобақанинг ажойиб тарзда ёдда қолиши учун турли соҳа вакиллари камарбаста бўлишлари кўзда тутилган.

Августда Индонезияда ўтказиладиган Осиё ўйинлари дастурига илк бора ўзбек кураши бўйича мусобақалар қўшилгани Шаҳрисабздаги турнирга бўлган қизиқишни янада юқори босқичга кўтаргани шубҳасиз.

Мусобақада 33 давлатдан ташриф буюрадиган 100дан зиёд полвон мамлакатимизнинг етакчи курашчилари билан беллашади. Турли қитъалардан диёримизга келадиган мураббийлар ва мутахассислар ҳамюртларимиз билан ўзбек курашини ривожлантириш ва янада кенг ёйиш бўйича фикр алмашиб, тажрибалари билан ўртоқлашишлари кўзда тутилмоқда.
Ўзбек кураши мухлисларини 21 апрелда бошланажак халқаро турнирга таклиф этамиз.

Матбуот хизмати



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг