UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

14 июн 16:17
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш, Гимнастика, Осиё ўйинлари

Курашчи ва гимнастикачиларимиз Осиё ўйинларига қай тарзда тайёрланишмоқда? ФОТО

Хабарингиз бор, август ойида Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олади.

Ўзбекистон спорт делегацияси ушбу нуфузли турнирда ўз олдига катта мақсадлар қўймоқда. Терма жамоаларимизнинг Осиё ўйинларига муносиб тайёрланишлари учун Миллий олимпия қўмитаси томонидан ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиб берилган.Бугун МОҚ ишчи гуруҳи спортчиларимизнинг ўйинларга қай тарзда тайёргарлик кўраётганликларини кузатиш учун машғулотларга ташриф буюрди.

«Динамо» спорт жамиятига қарашли машғулотлар залида спорт курашлари бўйича терма жамоамиз аъзолари қизғин машғулот олиб бормоқдалар. Маълумки, яқинлашиб келаётган ўйинларда спорт курашлари (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши)дан ҳам кўплаб медаллар кутилмоқда. Полвонларимиз ана шуни ҳис қилган ҳолда машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда.


«Юнон-рум курашчиларимиз Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этишни мақсад қилиб қўйганлар. Бу йўлда машғулотлар қизғин давом этмоқда. Осиё ўйинларигача июль ойида Грузия ва Туркияда бўлиб ўтадиган Гран-При мусобақаларида иштирок этамиз. Индонезия сафари олдидан тайёргарликнинг сўнгги босқичи Янгиобод базасида ташкил этилади», – деди юнон-рум кураши бўйича терма жамоа мураббийи Равшан Рўзиқулов.


Шундан сўнг Ўзбекистон гимнастика федерациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида давом этаётган машғулотлар бориб кўрилди. У ерда ҳам бадиий гимнастика, трамполин, спорт гимнастикаси терма жамоалари Осиё ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқдалар. Машғулотлар режага биноан кунига икки мартадан ўтказилмоқда. Гимнастикачиларимиз ҳам Осиё ўйинларида, шунингдек, Буэнос-Айресда ўтказиладиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига тайёрланишмоқда. Бадиий гимнастикачиларимиз анъанага кўра Осиё ўйинларида терма жамоамиз учун медаллар шодасини тақдим этишни режалаштириб қўйишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг