13 сен 17:23
Янгиликлар
Футбол

Куртуа сўнгги беш йил ичида ЧЛда голли пас берган биринчи дарвозабонга айланди
"Челси" дарвозабони Тибо Куртуа "Карабах"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида голли пас берди.
30-дақиқада бельгиялик футболчи ҳимоячиси Давиде Заппакостага тўпни узатади, у эса Озарбайжон клубига иккинчи голни уради.
Шундай қилиб, Куртуа 2012 йилдан сўнг Чемпионлар лигасида голли пас берган биринчи дарвозабонга айланди. Олдинроқ, бу ишни "Селтик" посбони Фрейзер Форстер "Барселона"га қарши баҳсда амалга оширган.
"Челси" "Карабах"ни 6:0 ҳисобида таслим этди.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар