UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0

28 окт 16:55
Янгиликлар

Футбол

Кутганмидингиз? АГМК - Ўзбекистон кубоги соҳиби!

Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги АГМК - "Пахтакор" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида кечган ўйинда кутилмаган натижа қайд этилди. Кўпчилик "Пахтакор" осонликча мамлакат кубоги соҳибига айланади, деб ўйлаганди. Лекин олмалиқлик футболчилар бунга рози бўлишмади.

Йован Жокичнинг дубли ҳамда Зоҳир Пиримов томонидан киритилган голга "Пахтакор" футболчилари Исмоил Гонсалвешнинг ягона голи билан жавоб қайтаришди. АГМК ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди ва келаси мавсум ОЧЛ плей-офф босқичида иштирок этади. 

Ўзбекистон кубоги-2018. ФИНАЛ.

АГМК - "Пахтакор" 2:1

28 октябрь 2018 йил. Фарғона шаҳри, "Истиқлол" стадиони.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Олим Тўйчибоев

Голлар: Йован Жокич 16 пенальти, 1:0. Исмоил Гонсалвеш 54 пенальти, - 1:1. Йован Жокич 57, - 2:1, Зоҳир Пиримов 90, - 3:1.

АГМК - Роман Абдулов, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев (c), Зоҳир Пиримов, Камолиддин Мурзоев (Зафар Полвонов, 83), Йован Жокич, Ойбек Қиличев (Музаффар Музаффаров, 84).

"Пахтакор" - Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов (Игорь Сергеев, 86), Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев - Дилшод Раҳматуллаев (Жасур Яхшибоев, 75), Владимир Козак (Жамшид Искандеров, 46) - Исмоил Гонсалвеш, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов - Тиаго Безерра.

Огоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов 32, Лутфулла Тўраев 34, Владислав Касминин 38, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 39, Йован Жокич 80,

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
29 окт 12:53:01
Husniddin Mirzaliyev
Ғалаба муборак Олмалиқ!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг