UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0 10:55Шауб Нурмагомедовнинг мағлубияти ҳақида: "Навбат Махачевга!" 0 10:28Рафинья, Беллингем, Обамеянг, Баэна ва Теналья Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси совринига номзод сифатида кўрсатилди 0 09:56Сонг Нурмагомедов устидан қозонилган ғалаба тасодифий эмаслигини исботлади 0 09:27Dana White's Contender Series 4-ҳафта натижалари: беш нафар жангчи UFC билан шартнома имзолади 0 08:54Арман Царукян Ислам Махачевнинг рекордини янгиламоқчи 0 08:23Месси шарафига Аргентинадаги кейинги турнинг барча ўйинлари 10-дақиқада тўхтатилади 0 07:58UFC Дэн Хукерга фаолиятидаги энг катта гонорарни тўлайди 0 07:32Шевченко жароҳат олди, UFC вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг ташкил қилади 0

06 июн 19:21
Янгиликлар

Футбол

КХДР бош мураббийи: Эртанги ўйинда янги футболчиларни синовдан ўтказамиз

Эртага ўтказиладиган Ўзбекистон ҳамда КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан меҳмонлар бош мураббийи Юнг Жанг Сунг иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

КХДР терма жамоаси бош мураббийи Юнг Жанг Сунг ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

"БААдаги Осиё кубогидан сўнг илк маротаба ўйин ўтказамиз. Таркибимизда ўзгаришлар бўлди. Ўйлайманки, ушбу ўйин ҳар икки жамоа учун фойдали бўлади", - дея сўз бошлади мураббий. 

- Жамоа 140 кун ичида ўйнамади. Эртанги ўйинга жамоа қай даражада тайёр?

-Тўғри, биз Осиё кубогидан сўнг умуман ўйнамадик. Асосан ўзимизда машғулотлар ўтказдик. Таркибимизда янги номлар бор. Ўзгарган

- Осиё Кубогида шармандали натижа қайд этди. Бугунги кунда раҳбарият мураббий олдига қандай вазифа қўйган? Терма жамоа буни қай даражада уддалай олади? 

- Раҳбарият олдимизга қўйган асосий вазифалардан бири - ЖЧ саралаш босқичига яхши тайёргарлик кўриб, муваффақиятли иштирок этишдан иборат. 

- Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий учун натижа муҳимми ёки унда янги футболчиларни синовдан ўтказиш асосий мақсадми?

- Олдинда турган ўйинда натижа биз учун муҳим эмас. Асосан янги футболчиларни синовдан ўтказишни мақсад қилганмиз. Ушбу таркибга маҳаллий футболчиларни жалб этганман. Айтганимдек, асосий мақсадимиз ЖЧ саралашига муносиб тайёрланиш.

- Эртанги ўйинда футболчиларга мотивация бера оладиган омил борми?

- Мазкур учрашувда нима мотивация бўла олади? Эртага биз асосан янги футболчиларга ишонч билдирамиз. Уларнинг мақсади жаҳон чемпионатига чиқиш. Улар ўзини кўрсатиши лозим. Айнан шу мотивация вазифасини бажаради. 

- КХДР ўртоқлик ўйинлари учун кучли рақиб топишга қийналадими?

- Биз терма жамоани йиққанимизга 20 кун бўлди. Жамоа янгидан қурилмоқда. Биз МТЖ учун янги футболчиларни селекцияси билан шуғулланмоқдамиз. 

Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг