UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Расман! Жонс vs Миочич, Оливейра vs Чендлер. UFC 309 турнирининг бир нечта қизиқарли жанглари тасдиқланди 0 13:57Замонавий бешкурашчиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланди 0 13:36Амалдаги Олимпиада чемпионлари мағлуб бўлган 4-турда асосий рақибларимиз қандай натижа қайд этишди? 0 13:15Суперлига. Бугун Андижонда ўйин бор 0 12:54Мераб Двалишвили чемпион бўлганидан кейин нималар деди? 1 12:33Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Қизларимиз 100 фоиз ғалаба қайд этган 7 давлат қаторида + ФОТО 1 12:12UFC 306 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 11:51Андрей Луниннинг "Реал"даги янги маоши маълум бўлди 0 11:27Даҳшат! Бугунги UFC 306 турниридаги жанглардан бирида 300 тадан ортиқ зарба берилди 0 11:05UFC 306. Двалишвили О'Мэллини мағлуб этиб чемпионга айланди ва бошқа натижалар 0 10:40Юлдузлар кўз ўнгида ўтган Гулистондаги проф бокс оқшомидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:18Лионель Мессининг голлари сони 840 тага етди 0 09:56Шахмат Олимпиадаси. Амалдаги вице-чемпион Грузия ҳамда Молдовага қарши учрашувлар учун жуфтликлар маълум 0 09:28Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди 0 09:15Дана Уайт тасдиқлади: Жон Жонс ва Стипе Миочич ноябрда жанг қилади 0

04 сен 15:07
Янгиликлар

Футбол

КХДР бош мураббийи: "Нейтрал майдонда ўйнаш қўшимча устунлик бермайди"

Теглар :  КХДР
ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - КХДР учрашувидан аввал матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда дастлаб меҳмонлар устози Сим Ён Нам ва футболчи Хан Кван Сон фикрларини билдирди.

"Саралашдаги дастлабки баҳсни Ўзбекистонга қарши ўтказамиз. Бу босқичга етиб келгунга қадар тайёргарлик олиб бордик. Мазкур босқич икки жамоа учун ҳам муҳим ва эртага бунинг натижасини кўришимиз мумкин", - дейди КХДР устози.

Хан Кван Сон (КХДР терма жамоаси футболчиси): - Албатта шу кунгача Ўзбекистоннинг бир нечта ўйинларини кўрдик. Олдимизда битта йўл қолди. Бунинг учун боримизни беришимиз керак.

- Қуръа ташланганидан сўнг терма жамоа вакиллари фикрларини билдириб ўтишганди. Лекин КХДР мураббийининг фикрлари эълон қилинмади. Жаҳон чемпионати саралашидаги мақсадларингиз қандай?

- Қуръа натижаларига эътирозим йўқ. Гуруҳда кучли рақиблар жамланган.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Биз бир қанча тайёргарлик ишларини олиб бордик. Асосан рақибнинг Осиё кубогидаги иштироки орқали ўзимизга яраша таҳлил қилдик. Рақибни ўрганишимиз асосан Осиё кубогидаги иштирокига боғлиқ бўлди.

- Саволим футболчига. КХДР терма жамоаси Тошкентда сунъий майдонда тайёргарлик кўрди. Лекин ўйин табиий майдонда бўлади. Бу қанчалик қийинчилик туғдиради?

Хан Кван Сон (КХДР терма жамоаси футболчиси): - Ўз юртимизда ёғингарчилик бўлганда сунъий майдонда шуғулланганмиз. Ўзбекистонга келганимизда ҳам маълум бир сабабларга кўра сунъий қопламали майдонда шуғулланишга мажбур бўлдик.


- КХДР Ўзбекистон билан сўнгги маротаба ўйнаганига анча бўлди. Бу вақт ичида Ўзбекистон қанчалик ўзгарган? Бундан ташқари КХДР терма жамоаси 2010 йил Жаҳон чемпионатига чиққан. Таққослаганда қайси терма жамоа кучли?

- 2010 йилги терма жамоа билан таққослаб бўлмайди. Ҳозирги кундаги бор таркибга эътибор қаратишимиз мақсадга мувофиқ бўларди.

- Терма жамоангиз бу босқичдаги уй учрашувларини катта эҳтимол билан Лаосда ўтказади. Бу қандай устунлик ва камчилик беради?

- 10 сентябрь кунги учрашувни Лаосда ўтказамиз. Ноябрь, март, июнь ойидаги учрашувлар борасида бир қарорга келинмаган. Нейтрал майдонда ўтказиш қўшимча устунлик бермайди. Биз ўзимизда бор масаллиқдан яхши махсулот яратишимиз керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг