09 мар 08:47
Янгиликлар
Теннис
Lacoste бренди Жокович билан ҳамкорликни тўхтатмоқчи
Дунёнинг иккинчи ракеткаси Новак Жокович яна бир ҳамкорисиз қолиши мумкин.
Гап шундаки, Lacoste бренди сербиялик теннис юлдузи билан ҳамкорликни тўхтатиш ҳақида ўйламоқда. Теннисчи ушбу компания билан 2017 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади. Амалдаги келишув 2025 йилгача имзоланган.
Келишувнинг барбод бўлишига Новакнинг коронавирусга қарши вакцинация олмаётгани сабаб сифатида кўрсатиляпти. Новакни вакцина олмагани учун Australian Open турниридан четлатишган эди. Энди эса худди шу сабаб билан Индиан-Уэллс ва Майами "Мастерс" турнирларида иштирок эта олмайди.
Бир муддат аввал Lacoste америкалик Винус Уильямс билан ҳамкорлик шартномаси имзолаган эди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар