UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0

24 июл 19:45
Янгиликлар

Футбол

"Ливерпуль" 7 нафар футболчисини сотиб юбормоқчи

Теглар :  Ливерпуль
"Ливерпуль" ёзги трансфер ойнасида 7 нафар футболчи билан хайрлашиш ниятида.

Мерсисайдликлар сафини тарк этиши мумкин бўлган футболчилар орасида Симон Миньоле, Педро Чиривелья, Марко Груич, Лазар Маркович, Олувасейи Ожо, Дэнни Ингс ва Дивок Ориги бор.

"Ливерпуль" Миньолени 14 млн. еврога, "Суонси Сити" ва "Ноттингем Форест" қизиқаётган Чиривельяни 5,6 млн. еврога баҳоламоқда. "Лацио" қўлга киритмоқчи бўлган Груич 22,4 млн. еврога сотилиши мумкин. "Андерлехт", "Леганес" ва "Хетафе" харид қилишни истаётган Маркович 7,8 млн. еврога баҳоланди. Ожони сотиб олмоқчи бўлган клуб 16,8 млн. евро сарфлашига тўғри келади.

"Саутгемптон", "Лестер Сити", "Кристал Пэлас" ва "Ньюкасл Юнайтед" қизиқаётган Ингснинг нархи 22,4 млн. евро. Жамоа бош мураббийи Юрген Клопп форвард билан хайрлашиш ниятида эмас, аммо футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. Оригини харид қилмоқчи бўлган клуб 30 млн. евро тўлашига тўғри келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг