28 апр 16:41
Янгиликлар
Футбол
"Ливерпуль" Юрген Клопп билан узоқ муддатли янги шартнома имзоламоқчи
"Ливерпуль" жамоа бош мураббийи Юрген Клопп билан шартномани узайтирмоқчи.
Клуб 54 ёшли немис мутахассиси билан янги битим тузмоқчи ва яқин вақтларда музокараларни бошламоқчи.
Олдинроқ, Клоппнинг ўзи бир неча бор ҳозирги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи сўнггида якунланганидан сўнг "Ливерпуль"дан кетиши мумкинлигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, мутахассис жамоада 2015 йилнинг октябридан бери ишлайди.
Ҳавола :
Манба : thetimes.co.uk
Фикрлар