UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0

03 мар 17:02
Янгиликлар

Футбол

"Локомотив" ОЧЛда янги либосларда ўйнайди

Теглар :  Локомотив
Тошкентнинг "Локомотив" клуби 6 март куни сафарда "Ал Дуҳайл" меҳмони бўлади.

Осиё чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган мазкур баҳс бизнинг вақт билан 20:00да бошланади. Янги мавсум олдидан "Локомотив" стадионида ташкил этилган таништирув маросимида "Локомотив"га бу йилдан Orient Finans Bank титул ҳомийлик қилиши ҳақида гап борганди.

Бизга маълум бўлишича, "Локо" футболчилари Қатарда бўлиб ўтадиган "Ал Дуҳайл" билан ўйинда янги либосларда майдонга тушишади ва либос олдига Orient Finans Bank ёзуви туширилган бўлади. Маълумот учун, жамоа бунгача Uzbekistan Railways ("Ўзбекистон темир йўллари") ёзувли формаларда ўйнаб келди. Ҳатто Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши баҳсда ҳам "Локомотив" шу либосда тўп тепди. Энди жамоа янги либосларда ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг