09 дек 10:37
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломаченко vs Педраса. Икки чемпионлик камари учун ўтказилган жанг якунланди
Ҳозиргина АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида узоқ кутилган профессионал бокс оқшоми ўз ниҳоясига етди.
Унда енгил вазн тоифасида WBA чемпион Василий Ломаченко ҳамда шу вазнда WBO чемпиони Хосе Педраса ўзаро тўқнаш келишди. Бирлаштирувчи чемпионлик жанги белгиланганидек 12 раунд давом этди.
Ўн биринчи раундда рақибини икки бор нокдаун ҳолатига тушириб қўя олган Ломаченко якунда ҳақли ғалабага эришди. Ҳакамлар бир овоздан - 119:107, 117:109, 117:109 ҳисобида украиналик боксчининг ғалабасини таъминлашди.
Шу тариқа, дунё профессионал бокс тарихида энг кам жанг ўтказган ҳолда жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган Василий Ломаченко WBA ва WBO чемпионига айланди.
Ҳавола :
Фикрлар