UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Жавоҳир Синдаров: "Энди бемалол Counter-Strike ўйнасам бўлади" 0 20:55Эшитдик-да! Самвел Бабаян истеъфога чиқди 0 20:12"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Накамура билан дуранг ўйнади 0 19:58Таэквондо. Тошкентдаги Жаҳон чемпионатида илк медални қўлга киритдик 0 18:03Илия Топурия: "Пимблетт Гетжига ютқазганига ҳайрон бўлдим. У билан жангга тайёрланаётгандим" 0 17:00Рекордчи Жим Миллер UFC’даги 47-жангини ўтказади 0 16:39АПЛ клуби Нойерни нишонга олди 0 16:18Энтони Жошуа Фьюри билан эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди 0 15:57Мераб Двалишвили йил охиригача иккита жанг ўтказади 0 15:36Тайсон Фьюри 2023 йилдан кейинги илк ғалабасини қўлга киритди 0 15:15Аёл мутахассис Бундеслига клубига бош мураббий бўлди 0 14:54Оқ уйдаги UFC турнири кардига Дональд Трамп ташаббуси билан яна бир жанг қўшилди 0 14:33Султонов рейтингда ўзидан 224 поғона юқоридаги рақибни таслим этди 0 14:12Жалоловда кумуш, Поёновда бронза, Жамалов эса медалсиз қолди 0 13:51Артета "Борнмут"дан қабул қилинган мағлубиятдан кейин "Арсенал" мухлисларига мурожаат қилди 0

18 мар 19:02
Янгиликлар

Футбол

Луис Суарес Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнамайди

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес жароҳат сабаб 10-15 кун майдонга туша олмайди.

Бу ҳақида Каталония клуби расмий сайти хабар берди.

Форвард "Бетис"га қарши бўлиб ўтган Испания чемпионати 28-тур ўйинининг 90-дақиқасида жароҳат туфайли майдонни тарк этган эди. Луис чап оёғини қайириб олди ва йиқилиб тушди.

Шундай қилиб Суарес Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши бўладиган учрашувида иштирок этмайди ва Каталония клуби тиббий штаби назоратида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 21-25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида "China Cup-2019" турнири бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Хитой, Уругвай ва Таиланд терма жамоалари иштирок этишади. Ўзбекистон ярим финални 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўтказади. Хитой эса 21 март куни Таиланд билан куч синашади. Ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келишади. Шунингдек, ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг