UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Аичи-Нагоя. Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлашди 0 21:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Олтита терма жамоамиз ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади 0 19:02Макгрегор Холлоуэйга қарши жангдаги мағлубиятдан норози 0 18:24"Насаф"нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 1-туридаги рақиби ҳақида 0 17:45Акбар Абдуллаев ва яна 3 нафар спортчи DWCS турниридан кейин UFC билан шартнома имзолади 0 17:12Сув полочи қизларимизнинг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби эълон қилинди 0 16:30Царукян тасдиқлади: UFC юлдузи Руффига қарши жангда унинг бурчагида бўлади 0 15:46Ямаль ўзини Месси, Роналду ва Марадона билан солиштирди 0 15:02Аичи-Нагоя-2026: спорт гимнастикаси бўйича эркаклар жамоамиз таркиби эълон қилинди 0 14:26Дана Уайт UFC 331 турнири учун янги бонусни эълон қилди 0 14:07"Агар унга ютқазсам, ҳаммаси нарсамни йўқотаман" - Арман Царукян 0 13:41Расман! Лазизхон Ўзбековга Холмурод Нурматовдан реванш олиш имкони берилди (ПОСТЕР) 0 13:15"Насаф" бугун ОЧЛ 2 мусобақасида ўз юришини бошлайди 0 12:442,5 млн доллар! Ҳатто ютқазган шахматчи ҳам миллионерга айланади 0 12:13Майкл Пейж: "Доғистонликлар зерикарли жанг кўрсатишади, лекин UFC`да қолишмоқда" 0

31 июл 12:23
Янгиликлар

Теннис

Мафтункор Эжени Бушар фаолиятидаги сўнгги учрашувини ўтказди

Теглар :  Эжени Бушар
Дунёнинг собиқ бешинчи ракеткаси Эжени Бушар профессионал спортдаги фаолиятини якунлади.

Канаданинг Монреаль шаҳрида ўтказилаётган WTA 1000 тоифасига кирувчи турнир канадалик теннис маликаси учун фаолиятидаги сўнгги мусобақа бўлиб қолди. 31 ёшли Бушар ушбу турнирнинг иккинчи даврасида швейцариялик Белинда Бенчичга 2/6, 6/3, 4/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

"Мен шу кортларда катта бўлдим. Болалигимда бу ерда ўтказилган ўйинларни томоша қилдим. Ўзим ҳавас қилган жойда фаолиятимни якунлаш ҳам оғир, ҳам мароқли. Теннис менга ўзим хоҳлагандан ҳам кўп нарсани берди. Ўтган йиллар давомида ёнимда бўлган, мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган инсонларга чексиз миннатдорлигимни изҳор қиламан. Онам, отам, акам, опа-сингилларимга раҳмат. Сизларсиз мен ҳозир бу ерда бўлмасдим", - дея кўзида ёш билан учрашувдан сўнг кортда интервью берган Эжени.

Маълумот учун, Эжени Бушар Уимблдон-2014 вице-чемпиони ҳисобланади. Ўша йили у  "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Australian Open ва "Ролан Гаррос" турнирлари 1/2 финалига қадар етиб борган. 2023 йилда Канада терма жамоаси билан Билли Жин Кинг Кубогини қўлга киритган. Нюрнберг WTA 250 турнири чемпиони бўлган. Саккиз маротаба WTA турнирларида финалига қадар етиб борган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг