UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

15 мар 09:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Ғоипов 23 март куни рингга чиқади, рақиб ҳам аниқ!

Профессионал боксда фаолиятини олиб бораётган чарм қўлқоп устамиз Маҳмуд Ғоипов ўзининг учинчи жангини ўтказди.

Ҳамютимиз Россиянинг Екатеринбург шаҳрида проф боксдаги учинчи жангини ўтказади. Ғоиповнинг рақиби россиялик Зураб Чаниев бўлади. 27 ёшли Чаниев 7та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 4тасида ғалаба қозонган. Иккита жангда рақибларини нокаутга учратган. Икки бор мағлубият аламини тотиб кўрган, биттаси нокаут билан. Яна бир жангда дуранг қайд этилган. 

Маҳмуд Ғоипов эса иккита жанг ўтказган ва ҳар иккисида рақибларини мағлуб этган. Ҳозирча сўнггиси бўлиб турган жангида арманистонлик Артуш Ховханнисянни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. 

Айнан 23 март кунги Екатеринбургдаги бокс оқшомида яна бир ҳамюртимиз Элнур Абдураимов ҳам рингга кўтарилади. Абдураимовнинг рақиби мезбон боксчи Дмитрий Хасиев бўлади. Элнур шу кунгача проф рингда учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган. Хасиев эса 11та жангнинг 8 тасида ғалаба қозонган (2 та нокаут). Битта жангда мағлубиятга учраган ва 2 та дуранг қайд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг