UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

26 дек 07:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов: "Уйда диванда ўтириб, бировнинг хатоларини гапириш жуда осон"

Теглар :  Маҳмуд Мурадов
Хабарингиз бор, UFC промоушенидаги биринчи жангчимиз Маҳмуд Мурадов февраль ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Olamsport.com сайти мухбири айни пайтда Тошкентда машғулот олиб бораётган Мурадов билан кичик интервью ташкил қилди. Маҳмуд жангга тайёргарлик, келгуси режалари, "Мурадов Промоушен"нинг навбатдаги турнири қачон ўтказилиши ҳақида гапириб берди.

"Жангга тайёргарлик яхши кетяпти. Насиб қилса, 2 январь куни Польшага жўнаб кетаман ва у ерда машғулотларни давом эттираман.

"Мурадов Промоушен" бутун республика бўйлаб турнир ўтказишни режалаштираяпти. Қайси вилоятда имконият ва шароит яхши бўлса, ўша ерда турнирни ўтказиш режамизда бор. Қаерда очиқ стадионлар, теннис кортлари бўлса, уларни ўрганиб чиқяпмиз. Афсуски, ҳамма жойда ҳам катта заллар йўқ. Биз турнирларни катта масштабда ўтказмоқчимиз. Ўйлайманки, тез орада навбатдаги оқшом бўлиб ўтади. Келаси йили энг камида 7 ёки 8 та турнир ўтказамиз. Бизга бундай ММА оқшомларини Тошкентда ўтказиш қулайроқ. Сабаби, иқтисодий жиҳатдан ҳам, томошабинларнинг ташрифи бўйича ҳам пойтахт қулай манзил. Аммо, мен ўз турнирларимни бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказишни истайман. Бу ўсиб келаётган ёшлар учун яна бир мотивация бўлиб хизмат қилади. Бу билан ўз имкониятларимизнинг қанчалик кенг эканини намоён этамиз. "Мурадов Промоушен"нинг шундай режалари бор. Худо хоҳласа, кейинги турнирни февраль ойида Тошкентдан ташқарида ўтказамиз. Кейин эса март, апрель, май, июнь ва июлда ҳам турнирлар ўтказиш режамизда бор. Олти ойда энг камида 4 ёки 5 та турнир ўтказиш ниятидаман. 

Ўзимга келсак, 2022 йилнинг февралида октагонга чиқаман. Инша Аллоҳ АҚШдан ғалаба билан қайтаман. Muradov Proffesional League эса мартда вилоятда турнир ўтказади. Биз ишлашда, ММАни мамлакатимизда ривожлантиришда давом этамиз. Чунки, MMA Ўзбеккистонда ёш спорт тури ҳисобланади. 

2021 йил ҳисобидан мен кўрган энг яхши жанг? Шахсан мен учун UFC`даги ҳар бир жанг яхши бўлди. Бу йил энг эсда қоларли жанг ўзимники бўлди. Чунки унда ютқаздим (кулади). Ўша жангда рақибим мени тўхтатди. Бу ҳақида кўп гапиришнинг ҳожати йўқ. Сабаби, мен ютқазганимни тан оламан. Бу ҳам бир тажриба. Рақибим яхши жангчи. Уни яна бир бор ғалаба билан табриклайман. Ўз устимда ишлашда давом этаман. Уйда диванда ўтириб жангни томоша қилиш ва бировнинг хатоларини гапириш жуда осон. Лекин октагонга чиқиб, бир дақиқа жанг қилиш жуда мушкул. Буни муҳокама қилмоқчи эмасман. Ҳар бир жанг мен учун яхши. Шунинг учун алоҳида битта жангни 2021 йилнинг энг яхшиси деб танлай олмайман. UFC`даги алоҳида битта жангни йилнинг энг яхшиси бўлди деб айтолмайман. Энг яхши жанглар ўзимизнинг турнирдаги жанглар бўлди (кулади). 

Менда ҳеч қачон психологик ҳолатимда муаммо бўлмаган. Мен ҳар бир жангга жиддий ва кучли тайёргарлик кўраман. Охирги мағлубиятимни ўша ондаёқ унутиб юборганман", - деди Мурадов. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
26 дек 16:53:04
Ibroxim
Санларни фикр хаелингга курт тушган.Жангчиларни тарбия киламиз дейсан лекин уша жангчиларингни хакикий мард йигит килиб тарбиялаш куллариндан келармикан?Факат ур сур теп йикит билан иш битмайди.Куча куйда сал нарсага муштумзурлик киладиган жангчилар чикиб келишни бошлади жамиятимизга.
   
26 дек 09:46:15
bekzodmatkarimov09@gmail.com
Буларнинг фикри хаёли мухлим билан уришишми
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг