08 май 10:21
Янгиликлар
Бокс/ММА
Маҳмуд Мурадовнинг жанг санаси маълум бўлди, у Братиславада октагонга чиқади
Ўзбекистонлик машҳур ММА жангчиси Маҳмуд мурадов XFN промоушени билан ҳамкорликни тўхтатган эди.
Ҳамюртимиз шу кунларда янги промоушен билан расман шартнома имзолайди. Унинг янги промоушен байроғи остидаги жанги 8 июнь куни Словакия пойтахти Братислава шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳозирча рақиб номи маълум эмас.
Маълумот учун, Маҳмуд Мурадов 7 июнь куни Чехиянинг Прага шаҳридаги O2 аренасида мезбон спортчи Кинглга қарши жанг қилиши лозим эди. Лекин кейинчалик ушбу жанг бекор қилинганди. Бунга Маҳмуднинг XFN билан ҳамкорликни тўхтатгани сабаб бўлган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар