12 мар 18:47
Янгиликлар
Бокс/ММА
МакГрегор озод қилинди
UFCнинг собиқ чемпиони Конор МакГрегор қамоқхонадан чиқди.
У Майами-Дейддаги қамоқхонада тўрт соатдан ортиқ вақтини ўтказди. Спортчини 12,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги гаров пули эвазига қўйиб юборишди.
Эслатиб ўтамиз, ирландиялик спортчи ўзини суратга олгани учун мухлисининг телефонини олиб, синдириб ташлаганди. Маълум бўлишича, жабрланувчи англиялик Ахмед Абдирзак бўлиб, у телефонининг нархи 1000 доллар эканлигини айтган.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар