06 фев 15:33
Янгиликлар
Бокс/ММА
МакГрегор Украинага бориши мумкин
UFCнинг собиқ чемпиони Конор МакГрегор Украинадаги WWFC турнирига бориши мумкин.
Ўша турнирда МакГрегорнинг спарринг-ҳамкорлари Блейн О'Дрисколл ва Николай Гроздев ҳам жанг ўтказади. Баҳслар 2 март куни Киевда ташкил этилади.
Кечанинг асосий жангида чемпион Теймер Рагимов Блейн О'Дрисколлдан камарини ҳимоя қилади.
"Конор МакГрегор ҳамкорларини қўллаб-қувватлаш учун Украинага ташриф буюриши мумкин. Ирландиялик спортчи дўстларнинг қўллаб-қувватлаши қай даражада муҳим эканлигини билади", - дейилади WWFC баёнотида.
Ҳавола :
Манба : WWFC
Фикрлар