23 мар 11:27
Янгиликлар
Бокс/ММА
Макгрегор Холлоуэй, Порье ва Алдога шарт қўйди
Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Макс Холлоуэй, Дастин Порье ҳамда Хосе Алдо билан жанг қилишга тайёр.
Лекин бунинг учун номлари тилга олинган дивизионнинг етакчи жангчилари Конорнинг шартларини бажаришлари шарт.
"Агар сиз рақибингизни биринчи раунддаёқ катта устунлик билан мағлуб этган бўлсангиз, реванш жангини ўтказишга ҳожат йўқ. Лекин рейтингда Дастин Порье, Макс Холлоуэй сингари кўтарилишга эришса, унда бу жангчига реванш бериш мумкин.
Хатто Алдо ҳам сўнгги икки жангида ажойиб натижа кўрсатди. Алдога қарши унинг она шаҳри Рио-де-Жанейрода жанг қилмоқчи ҳам бўлгандим. Лекин музокара узилиб қолди. Мабодо, у навбатдаги жангида ғалаба қозона олса, унга реванш учун имконият бераман. Порье ва Холлоуэй ҳақида ҳам худди шундай фикрдаман", - деди Конор.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар